Лондон клуби кеча АПЛ 10-тури доирасида “Бёрнли”ни сафарда 4 та гол уриб мағлуб этди.
Бу эса жамоанинг АПЛнинг 10 турида қўлга киритган 7-ғалабаси бўлди. “Челси” Сарри қўл остида, шунингдек, 3 та ўйинда дуранг қайд этди. Жамоа ҳисобида айни дамда 24 очко мавжуд ва улар мусобақа жадвалида ҳозирда 2-ўринни эгаллаб турибди.