"Челси" сардори январда жамоани тарк этиши мумкинлигини маълум қилди

Tolibjon Qosimov
22 сен 2018, 20:33
"Челси" ҳимоячиси ва асосий сардори Гари Кэхилл қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкинлигини маълум қилди.

"Яширмайман, январда клубни тарк этишим мумкин. Баъзида ўсиш учун оддий бўлмаган қарорларни қабул қилишга тўғри келади. Ўйлашимча, тез орада мураббий билан вазиятни аниқлаштириб оламиз", - деди Кэхилл.

Олдинроқ, Кэхиллга "Галатасарой" қизиқаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk