"Челси"га "Ренн" дарвозабони керак

28 авг 2020, 19:34
Бу ҳақида Football Insider маълум қилди.

"Ренн" дарвозабони Эдуард Менди фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин. Лондон клуби аллақачон 28 ёшли посбоннинг вакиллари билан музокара ўтказган, аммо француз жамоасига расмий таклиф юборгани йўқ.

Таъкидланишича, "аристократлар" Менди учун 22 млн евро тўлашга тайёр. "Ренн" раҳбарияти эса голкипернинг трансферидан камида 45 млн евро ишлаб олмоқчи.

Маълумот учун, Франция чемпионатнинг ўтган мавсумида 24 ўйинда майдонга тушган Менди ўз дарвозасидан 19 бор тўп олиб чиққан.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›