"Челси" қишки трансфер ойнасида ҳеч қандай харид амалга оширмоқчи эмас

Aslanov Jasurbek
17 дек 2014, 11:21
"Челси" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг таъкидлашича, жамоа қишки трансфер ойнасида янги футболчи сотиб олмайди.

"Жамоамизда футболчилар жуда кўп эмас, аммо уларнинг барчаси сифатли футбол намойиш эта олади. Кимдур ёш, кимдур тажрибали, лекин умуман олганда жамоамиз кучли.

Мақсадимиз - мавсумни бошлаган футболчилар билан чемпионатни тугатиш, шу сабабли ҳеч ким клубни тарк этмайди ва харидлар ҳам бўлмайди" - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" 16 турдан сўнг турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Уларга энг яқин жамоа "Манчестер Сити" етакчилардан уч очко ортда қоляпти.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›