

"Calciomercato" хабарига кўра, "аристократлар" Эмерсон ва Маркос Алонсо билан хайрлашишга тайёр турибди. Италиялик ҳимоячини анча вақтдан буён "Ювентус" кузатиб юрибди. Испаниялик ҳимоячи эса "Интер" нишонида бўлиб турибди.
Эмерсон ушбу мавсумда "Челси" таркибида 15 ўйинда қатнашган ва ўз ҳисобига 1 ассистентликни ёздириб қўйган. Алонсо эса 14 ўйинида 1 гол уриб, 3 ҳаммуаллифликни қайд этди.



