"Челси" футболчиси ПСЖга ўтиши мумкин

Alisher
24 сен 2020, 13:34
"Пари Сен-Жермен" "Челси" ярим ҳимоячиси Тьемуэ Бакайокога қизиқиш билдирмоқда.

Париж клуби футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. "Челси" ҳам хавбекни қўйиб юборишга рози бўлиши мумкин, сабаби у Фрэнк Лэмпарднинг режаларига кирмайди.

Бакайоко "Челси"га 2017 йилда "Монако"дан ўтган эди. Трансфер нархи эса 40 миллион ерони ташкил этган.

Хавбек ўтган мавсум мавсумни ижара асосида "Монако"да ўтказди. Бакайоко Франция чемпионати доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le Parisien

Сўнгги янгиликлар

Барча ›