

"Sky Sports" хабарига кўра, суд бугун 20 ноябрь куни "Челси"нинг аппелциясини кўриб чиқиши борасида қарор чиқарган. Шу куни Спорт Арбитраж судида суд бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ўтган йили "Челси"га 1 йил давомида трансферлар қилишни тақиқлаб қўйганди. Ушбу тақиқнинг ярми ҳам ўтиб кетди. Клуб қишки трансферлар ойнаси вақтида футболчиларни трансфер қила олмайди.
Шунингдек, "Челси" трансферларни амалга оширишда ноқонуний хатти-ҳаракатларни ишлатгани учун 500 минг евро жаримага солинган.



