"Челси" Абрахамга 8 миллион евро маош тўламоқчи

Alisher
1 май 2020, 11:08
"Челси" ҳужумчи Тэмми Абрахам борасида музокаралар олиб бормоқда.

Лондон клуби 22 ёшли форвардга 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилмоқда. "Челси" Абрахам учун бир йил учун 8 миллион евро миқдоридаги маошни тўлашга тайёр.

Абрахам жорий мавсум "Челси" сафида 34та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Тэмми 2017 йилдан бери Англия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›