

"Анчадан бери VAR тизими билан ишлаймиз ва уни мундиалда қўллаб кўрмоқчимиз. Ҳакамларнинг катта қисми тизим билан таниш ва у билан ишлай олади. Жаҳон чемпионатида хато қилишга ҳаққимиз йўқлигини биламиз. Агар реферилар тартибли ишлашса, VAR тизимидан ақл билан фойдаланилса, ҳаммаси жойида бўлади. Албатта, идеал тизим мавжуд эмас.
Тайёргарлик жараёнида майда деталларга ҳам эътибор қаратиш керак. Хато қилмасак, ўрганмаймиз. Агар бу тизимдан фойдаланишга қарор қилган бўлсак, демак аввалги жаҳон чемпионатларида муаммолар бўлган. Аввалги услубдан кўра янги технологияларни қўллаганимиз ҳаммага маъқул келса керак" - дейди Бузакка.



