

Футболчиларга охирги икки ойлик маош берилмаган. "Бухоро" суперлигада сўнгги 4та ўйиннинг барчасида мағлуб бўлди.
Бугун жамоа Бухорода машғулот ўтказиши керак эди. Бироқ молиявий муаммолар туфайли футболчилар машғулотга чиқишдан бош тортишди.
Бу хабарни бир қатор футболчилар ҳам тасдиқлашди.
Маълумот учун, "Бухоро" 2 октябрь куни ўз майдонида "Локомотив" клубини қабул қилади.




