"Бухоро": Мухлислар билан учрашув ташкил этади

Narzulla Saydullayev
28 фев 2017, 22:17
Янги мавсум бошланишига тобора оз фурсат қолмоқда. "Бухоро" жамоаси анъанавий тарзда янги мавсум бошланишидан олдин ўз мухлислари билан учрашув ташкил қилишмоқда.

Футболчиларни тақдимот маросими Бухоро шаҳридаги  700 кишига мўлжалланган “Вилоят мусиқа ва драма театри”да (мўлжал: амфитеатр, отчопар) бўлиб ўтади. Тадбир 1март чоршанба, соат 15:00да бошланади.

“Бухоро” ПФК жамоанинг ажаддий ва жонкуяр мухлисларини ушбу тақдимот маросимига таклиф этади. Вилоятимизда ва Республикамизда фаолият юритиб келаётган барча журналистларни, хусусан телевидение, радио, газета ва интернет нашрларида фаолият юритиб келаётган оммавий ахбарот воситаларини ҳам ушбу тадбирга таклиф этамиз.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfcbuxoro.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›