

Чемпионлар лигасининг саралаш ўйинларидан муваффақиятли ўтиб, гуруҳ босқичига йўл олишни кўзлаган «қалдирғочлар» эртадан янги мавсумга тайёргарликни бошлайди. Декабрь ойининг сўнгги кунларига қадар давом этадиган дастлабки йиғин пойтахтимизда ўтказилади.
Йиғин режасидан янги футболчиларни кўрикдан ўтиши, назорат учрашувлари ўтказилиши ҳам ўрин олган.



