"Бунёдкор" эртага янги футболчиларни таништиради

Narzulla Saydullayev
28 фев 2018, 15:00
Эртага мамлакатимизда янги форматдаги Суперлига мусобақаларига старт берилади.

Унинг доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби 3 март куни Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади. Мавсум бошланишидан аввал, яъни 1 март куни “Бунёдкор” ФК оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади. Унда клуб бош директори Муроджон Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов журналистларни қизиқтирга саволларга жавоб беришади, учрашув якунида эса янги “қалдирғочлар”ни таништириш маросими ўтказилади.

Маросимга барча спорт журналистларини таклиф қиламиз. Тадбир "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида, соат 15:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com