Бугун "Мираброр Усмонов халқаро хотира турнири" бошланади: Ўзбекистон БАА билан ўйнайди

Aziz Tukhtamuradov
11 авг 2023, 09:02
Бугун, 11 август куни пойтахтимизда футбол арбоби Мираброр Усмонов хотирасига бағишланган халқаро хотира турнири старт олади.

Мусобақа 15 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ташкил этилади.

Соат 18:30 да "Бунёдкор" стадионида мусобақанинг очилиш маросими ўтказилади. 19:00дан бошлаб эса Ўзбекистон ва БАА U-15 терма жамоалари ўртасидаги ўйин старт олади.

Ўйинларга кириш бепул. 

“Mirabror Usmanov Memorial Cup-2023”

11 август. "Бунёдкор" стадиони

18:30 - очилиш маросими

19:00 - Ўзбекистон U-15 - БАА U-15

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ufa.uz