

Бу ўйинда "Металлург" сафида "Пахтакор"дан ижарага олинган Забиҳилло Ўринбоев, Акбар Исматуллаев, Суҳроб Нуруллоев, Аббос Отахонов, Жавоҳир Соҳибов ва Саиджамол Давлатжонов майдонга тушишмайди.
Ушбу футболчиларнинг шартномаларида ўз клуби қарши ўйнамаслиги борасида алоҳида банд бор.
Маълумот учун, ушбу мавсумда "Бухоро" сафида "Бунёдкор"дан ижарага олинган икки футболчи Эргаш Исмоилов ва Жавоҳир Қаҳрамонов "қалдирғочлар"га қарши баҳсда иштирок этишмаганди.




