

Ўзаро ҳамкорлик самараси ўлароқ "Локомотив"нинг икки футболчиси тажриба ошириш мақсадида Англияга кетишини ёзиб ўтгандик.
Бугун мана шу икки футболчимиз - дарвозабон Рустам Нартажиев билан ҳимоячи Сергей Прохоров бугун соат 16:00да Англияга йўл олади. Уларга "Локомотив" футбол клуби Бош директор ўринбосари Тўлабек Акрамов ҳамда клубда фаолият юритиб келаётган Даврон Азизов ҳамроҳлик қилишади. Сафар Тошкент - Лондон - Манчестер орқали амалга оширилади. Биз вакилларимизга омад тилаган ҳолда, тафсилотлар борасида кейинроқ тўлиқ маълумот бериб ўтамиз.



