

Гап Испания, Италия, Германия, Франция, шунингдек Россия чемпионатлари ҳақида кетмоқда.
Биринчи анъанавий ойна Германия Бундеслигасида 21:00да ёпилади. 23:00да эса Италия А Сериясига навбат келади.
Испания Ла Лигаси ва Франция чемпионати трансферлар ойнаси 3:00гача очиқ бўлади. Россия премьер-лигаси ҳақида эса аниқ маълумот йўқ. Тахминларга кўра, Россияда трансферлар ойнаси 2:00да ёпилиши мумкин.



