Бугун 17:00. Ўзбекистон - Саудия Арабистони

Narzulla Saydullayev
14 ноя 2019, 09:14
Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан ЖЧ-2022 саралаши доирасида жуда муҳим ўйинни ўтказади.

Гуруҳда биринчи ва иккинчи ўринда бораётган жамоалар ўртасидаги баҳс "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Мазкур баҳс соат 17:00да бошланади. Ўйинни Рюжи Сато бошчилигидаги япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари шу кунга қадар ўзаро 10 марта ўйин ўтказишган. 4 марта вакилларимиз ғалаба қозонишган, бешта учрашувда рақиблар устун келишган ва битта баҳсда дуранг қайд этилган.

ЖЧ-2022 саралаши 
14 ноябрь (пайшанба)
Ўзбекистон - Саудия Арабистони
Бош ҳакам:
Рюжи Сато (Япония)
Қанот ҳакамлари: Хироши Ямаучи (Япония), Жун Михара (Япония)
Захира ҳаками: Юдаи Ямамото (Япония)
Назоратчи: Омар Муса Ҳалаф Абу Лум (Иордания)
Комиссар: Моҳд Сайфиддин Абу Бакар (Малайзия).



Вадим Абрамов: "Камчиликлар ҳақида ҳозир гапирмоқчи эмасман" (матбуот анжумани)         

Эрве Ренар: "Об-ҳаво бизга муаммо туғдириши мумкин, аммо..."         

Ўзбекистон терма жамоасининг "Пахтакор"даги расмий машғулотидан фотогалерея        


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia