

Шундай бўлсада, "қаймоқранглилар" икки ўйин натижасига кўра ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасида "Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди ва майдондан четлатилди. Ушбу қизил карточка ЕЧЛ мусобақасида Буффон учун дастлабкиси бўлди. Жанлуижи ЕЧЛ мусобақасида 117 учрашувда майдонга тушиб бор йўғи 1 маротаба қизил карточка билан жазоланди.




