Бу қизиқ. Ўз уйида ютқазмаган "Локо", сафарда умуман юта олмаган "Бухоро"ни қабул қилади

Narzulla Saydullayev
20 окт 2015, 13:36
Бугун олий лиганинг 26-тур ўйинлари бошланади.

Тошкентдаги "Локомотив" стадионида "Локомотив" ва "Бухоро" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.

Қизиғи бу мавсумда "Локо" ўз майдонида ўтказган ўйинларда умуман мағлуб бўлмаган: 10та ғалаба, 2та дуранг. "Бухоро" эса сафардаги ўйинларда ғолиб бўлмаган ягона клуб бўлиб турибди: 3та дуранг, 9та мағлубият.

Демак, ўз майдонида ютқазмаган "темирйўлчилар" сафарда 3 очкони қўлга киритмаган "Бухоро"ни қабул қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›