Бразилияликлар Кроосдан ўч олишмоқда

Aslanov Jasurbek
28 июн 2018, 16:41
Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Тони Кроос Жанубий Кореядан учралган мағлубиятдан (0:2) сўнг, бразилиялик мухлислар томонидан троллингга учрамоқда.

2017 йилнинг 1 январида Кроос "Твиттер" орқали Янги йил билан табриклаган эди:

"201:7 йил қутлуғ бўлсин" (1 ва 7 рақамлари ўрнига Бразилия ҳамда Германия байроқлари қўйилиб, ЖЧ-2014да немислар бразилияликлар устидан қозонилган йирик ғалаба эслатилга).

Германия ЖЧ-2018 плей-оффига чиқа олмагандан сўнг бразилияликлар худди шу услубда жавоб қайтаришди:

"2:018 йил қутлуғ бўлсин" (биринчи икки рақам ўрнида Жанубий Корея ва Германия байроқлари).


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com