

Футболчининг исми ошкор қилинмади. Вирус инфекциялари шанба куни топширилган тестларда маълум бўлган. Бунга қадар ҳам икки нафар футболчида шундай вирус аниқланганди.
"Брайтон" футболчилари клуб қароргоҳида машғулотларни давом эттирмоқда, клуб раҳбарияти бу тўхтаб қолмаслигини расман маълум қилди. Душанба куни АПЛ клублари видео-конференция орқали мавсумнинг қайта бошланиши борасида режалар тузиши кутилмоқда.



