Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмасди! Жуд Беллингем Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди

Administrator
31 авг 2023, 00:08
Футболчи Испанияга жуда тез кўникиб кетди.

"Реал Мадрид" футболчиси Жуд Беллингем Ла Лиганинг август ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Футболчи август ойида Ла Лига доирасида 3 та ўйин ўтказди ва тўртта гол ва битта ассист қайд этди. 20 ёшли инглиз футболчиси айни дамда тўпурарлар рўйхатида ҳам биринчи ўринда турибди. 

Маълумот учун, "Реал Мадрид" Жуд Беллингемни ушбу ёзда "Боруссия"дан 103+31 млн евро эвазига сотиб олганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: laliga.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›