

Келишувга кўра, 17 ёшли футболчимиз ушбу мавсум вилоят иккинчи лигасида иштирок этмоқда. Кейинги йилдан бошлаб эса, Бобурда ўринбосарлар мусобақасида бемалол қатнашиш ҳуқуқи бўлади. «Машъал» футбол академияси тарбияланувчиси яқинда юртимизга, аниқроғи уйига қайтиб келди. Маълум бўлишича, Бобур Давлатов (фотода ўртада) ўзи туғилиб ўсган Янгиер шаҳридаги коллежга тест-имтиҳонларини топшириш учун келган. Шу баҳона оиласи даврасида бўлишни режалаштирган Бобур яқин кунларда яна Қозонга жўнаб кетади.
Исломбек Рустамбеков.



