Биласизми? "Қизилқум" 5 йилдан сўнг олий лигада йирик ғалабага эришди

Narzulla Saydullayev
15 мар 2015, 08:21
Кеча олий лиганинг 1-тури доирасида "Қизилқум" - "Сўғдиёна" (4:1) учрашуви бўлиб ўтди.
Навоий клуби ўз майдонида рақибни йирик ҳисобда мағлуб этди.

Эътиборлиси "Қизилқум" охирги 5 мавсумда олий лига доирасида рақиблари устидан 3та тўп фарқи билан ғолиб бўла олмаган экан. Сўнгги бор 2009 йилнинг 20 июнида жамоа ўз майдонида айнан "Сўғдиёна" устидан йирик ғалабага (3:0) эришган.

Орадан 5 йил, 8 ой ва 22 кун (жами 2093 кун) ўтганидан сўнг "Қизилқум" чемпионат доирасида йирик ғалабага эришди.

Нарзулла Сайдуллаев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›