

Унда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси иштирок этади.
Самвел Бабаян мусобақада қатнашадиган 23 нафар футболчи номини эълон қилди. Унга кўра 9 нафар футболчи иккинчи бор ушбу мусобақада иштирок этадиган бўлди.
Бундан икки йил олдин, 2014 йилнинг январь ойида Уммон давлатида биринчи U23 Осиё чемпионати бўлиб ўтганди. Ўша қитъа чемпионатида ўйнаган қуйидаги футболчилар бу йил ҳам мусобақага боришади:
Абдумавлон Абдужалилов, Асилбек Омонов, Сардор Раҳмонов, Владимир Козак, Жавлон Мирабдуллаев, Максимилиан Фомин, Жамшид Искандеров, Муҳсинжон Убайдуллаев, Игорь Сергеев.
Жамшид Искандеров ва Игорь Сергеев U23 Осиё чемпионатида гол ҳам уришган.



