
Футболчи "Атлетико"га қарши ўйинда ўнг оёғи тиззасини шикастлаб олган. У машғулотларда бир неча дақиқа иштирок этди, аммо тиззасидаги оғриқ туфайли машғулотни охиригача давом эттира олмади. Бензема "Малага"га қарши ўйнамайди ва "Атлетико" билан учрашувни ҳам ўтказиб юбориши мумкин.