Бензема Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар бешлигига кирди

Sherzod Nurmatov
16 фев 2023, 11:39
Испания чемпионатининг 21-тури доирасидаги "Эльче"га қарши ўйинда дубль қайд этган "Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Ла Лига тўпурарлари рўйхатида 5-ўринга кўтарилиб олди.

Ҳозирда 230 та голга эга бўлган франциялик футболчи 228 та гол урган "Реал" собиқ форварди Рауль Гонсалесдан ўзиб кетди.

OptaJose'нинг твиттерда ёзишича, Ла Лига тарихидаги тўпурарлар рўйхатида Бензема фақат Лионель Месси (474), Криштиану Роналду (311), Тельмо Сарра (252) ва Уго Санчесдан (234) ортда боряпти.

Шунингдек, Бензема Роналдудан кейин "Реал"нинг Ла Лигадаги энг яхши иккинчи тўпурарига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: OptaJose

Сўнгги янгиликлар

Барча ›