Бенитес: "Тактика туфайли Хамес захирада қолди, шахсий адоватим йўқ"
Aslanov Jasurbek
29 авг 2015, 14:16
"Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес нега "Спортинг"га қарши учрашувда Хамес Родригесни асосий таркибга киритмаганини сўзлаб берди.
"Хамес - ажойиб футболчи. У жамоанинг етакчи ўйинчиларидан бири. У тактика туфайли асосий таркибда майдонга туша олмади. Шахсий адоватим йўқ. Ҳозирча у оптимал формага киргани йўқ" - дейди Бенитес.