

“Marca”нинг хабарига кўра, 31 ёшли футболчи “Райо Вальекано” билан музокара олиб бормоқда. Илгарироқ футболчи “Ренн” таклифини рад этганди.
Манбанинг хабарига кўра, бир қатор жамоалар футболчи билан қизиқмоқда. 31 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсумда парижликлар бош мураббийи Унаи Эмери билан келишолмай қолганди. Шу боис у асосий таркибда майдонга тушмади ва бутун мавсум захира таркиб билан машғулотларда иштирок этди.
Сўнгги марта Бен-Арфа 2017 йилнинг 12 мартида ПСЖ сафида “Лорьян”га қарши майдонга чиққанди. У захирадан майдонга чиқиб, атиги 2 дақиқа ҳаракат қилганди.


