Бельгия ТЖ устози АПЛ клуби билан музокара ўтказди

Eldor Akmurzayev
25 май 2021
Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Манбага кўра, Бельгия термаси бош мураббийи Роберто Мартинес “Тоттенхэм” вакиллари билан учрашган. Аввалроқ, испаниялик Англияда “Суонси”, “Уиган” ва “Эвертон”да ишлаганди. У 2016 йилдан бери Бельгияни бошқармоқда.

Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” раҳбарияти 19 апрель куни Жозе Моуриньюни истеъфога чиқарди. Унинг ўрнида эса вақтинча Райан Мейсон ишламоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Sky Sports