Бахтиёр Ашурматов: “Иккинчи таймда яхши ўйнадик, лекин...”

Narzulla Saydullayev
18 июл 2018, 23:24
Суперлига 17-туридан олган “Қўқон-1912” – АГМК учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Афсуски, жамоамиз биринчи бўлимда мазмунсиз ўйин кўрсатишди. Бу ерда мураббийларнинг хатоси бор. Иккинчи таймда яхши ўйнадик. Лекин ҳисоб 0:2 бўлиб улгурганди. Трифунович гол урганида вазият бошқача бўларди. Мағлубиятнинг асосий сабаби биринчи бўлимда бўш ўйнаганимиз бўлди. “Қўқон-1912” жамоаси бугун яхши ҳаракат қилди. Уларни ғалаба билан табриклайман.

Ҳозирги ҳолатда баҳона қидириш ярашмайди. Натижани яхшилаш учун ҳаракат қилишимиз лозим. Мураббий натижа учун жавоб беришини унутмаган маъқул.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: kokand1912.uz