"Бавария" янги мавсум учун формасини тақдим этди (фото)
Aslanov Jasurbek
30 июн 2017, 14:02
"Бавария" расмий сайти клуб янги мавсум меҳмондаги учрашувларда фойдаланадиган формасини тақдим этди.
Янги либос клуб ҳомийи Adidas томонидан ишлаб чиқарилган. Форма кўк рангда бўлиб, унинг марказига қизил ранг берилган ва унинг ичида "Бавария" ҳомийси T-Mobile компанияси логотипи туширилган.