

Гелзенкирхенликларнинг 23 ёшли сардори жамоа билан 2020 йилга қадар давом этадиган шартномани узайтиришни истамади. Шу боисдан посбон ушбу мавсумдан кейин жамоани эркин агент сифатида тарк этади.
Олдинроқ унинг хизматларига "Бавария" қизиқиш билдираётгани борасида гаплар тарқалганди.
Ушбу мавсумда Нюбель "Шальке" таркибида 15 ўйинда қатнашди.
"Шальке" дарвозабони ушбу қўполлиги учун 4 ўйинга четлатилди



