"Бавария" Горецкани сотмоқчи эмас

Sherzod Nurmatov
18 ноя 2023, 11:10
Немис клуби Леон Горецкани АПЛга қўйиб юбормайди.

Германиянинг "Бавария" клуби ўз ярим ҳимоячиси Леон Горецкани қишки трансфер ойнасида сотиш нияти йўқ, дея хабар бермоқда журналист Экрем Конур.

Англия Премьер-лигаси клублари марказий ва таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнай оладиган 28 ёшли Горецкага қизиқиш билдиришмоқда.

Леон жорий мавсум "Бавария" сафида 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›