

Карло ота машғулотлар вақтида футболчилар билан зарур алоқани ўрната олмаган. Баъзи футболчиларга мураббий бераётган юкламалар маъқул келмаган. Бу муаммо ҳақида 2016/17-мавсумда жамоанинг собиқ футболчилари Филипп Лам ва Хаби Алонсо айтиб ўтганди. Янги йилда масала янада мураккаблашди.
Kiсker хабарига кўра, футболчилар Анчелоттининг устидан Карл-Хайнц Румменингега шикоят қилишган ва италиялик мутахассиссиз қўшимча машғулотлар ташкил қилишган. Кейинроқ Анчелотти бундан хабар топади ва машғулотларни бекор қилади. Бунга жавобан баъзи футболчилар мураббийдан яширинча, стадион ташқарисида шуғулланиб юришган.



