Бауса Аргентина терма жамоасига Мессининг дўстларини чақирганликда айбланмоқда

Aslanov Jasurbek
10 окт 2016, 17:43
Аргентинадагилар жамоанинг ЖЧ-2018 саралаш босқичидаги натижаларидан мамнун эмас.

Жамоа Венесуэла ва Перуга қарши ўтказган сўнгги баҳсларини 2:2 ҳисобида якунлади. Аргентиналик баъзи мухлис ва маҳаллий ОАВ қониқарсиз натижаларда жамоа бош мураббийи Эдгардо Баусани айбламоқда. Танқид "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига ҳам тегишли. Кўпчиликнинг фикрича, Бауса миллий жамоага фақат Мессининг дўстларини таклиф қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS