“Барселона”нинг яна бир футболчиси жароҳат олди

7 мар 2020, 08:03
Артур сафдан чиқди.

“Барселона”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Артур ўнг оёғида оғриқ ҳис қилаётгани сабаб Ла Лиганинг 27-туридан ўрин олган “Реал Сосьедад”га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Футболчи айни дамда индивидуал дастур асосида шуғулланмоқда.

Артур жорий мавсум 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатма берди.

“Барселона”—“Реал Сосьедад” учрашуви бугун 22:30 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca