"Барселона" яна бир футболчи сотиб олди

Aslanov Jasurbek
18 авг 2017, 10:58
"Барселона" клуби ўз сафига яна бир футболчини қўшиб олди.

Каталония клуби "Палмейрас" ҳимоячиси Эри Минуни сотиб олди.

Кўк-анорранглиларда колумбиялик футболчини 9 млн. еврога сотиб олиш имконияти бор эди ва жамоа бу имкониятдан фойдаланди. Бироқ Мино январгача "Барселона" сафида ўйнамайди ва Бразилия клубидаги фаолиятини давом эттиради. "Барселона" қишда футболчини ижарага бериб юбориши ҳам мумкин.

Маълумотларга кўра, "Барселона"дагилар ҳимоя чизиғидаги муаммолардан чарчашди ва шу сабаб ҳимоячини сотиб олишди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›