

Клублар айни дамда трансфер борасида музокараларни давом эттиришмоқда, бироқ улар нарх борасида келиша олишмаяпти.
"Интер" Лаутаро Мартинесни 111 млн еврога баҳолаганини ҳисобга олиб, "Барселона" ҳам ўз футболчисини 20 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
Аммо "Интер" 32 ёшли футболчи учун 15 миллион евродан кўп тўлашдан бош тортмоқда. Ҳозирда музокаралар давом этмоқда.



