"Барселона" ва "Реал" Педро Порро учун курашга қўшилди

Alisher
21 мар 2022, 13:20
"Барселона" ва "Реал" Лиссабоннинг "Спортинг" клуби ҳимоячиси Педро Порро учун "Бавария" билан рақобат қилади.

Ҳозирда испаниялик футболчи "Спортинг"да тўп тепмоқда, у Португалия клубига "Манчестер Сити"дан ижара асосида ўтган.

22 ёшли Порро 2021/22 йилги мавсум барча мусобақаларда 28та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 7та ассист қайд этди.

Transfermarkt испанни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: AS