"Барселона" ва "Реал" англиялик хавбекка қизиқмоқда

Alisher
6 фев 2020, 14:39
"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш испан грандлари қизиқишига сабаб бўлмоқда.

"Барселона" ва "Реал" 24 ёшли хавбек учун курашга қўшилди. Грилишга шунингдек "Манчестер Юнайтед" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда, аммо испан клублари унга Чемпионлар Лигасини кафолатлаган ҳолда ўз таркибларига қўшиб олишлари мумкин.

Грилиш жорий мавсум "Астон Вилла" таркибида 23та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun