"Барселона" ва ПСЖ Неймар трансфери бўйича келишиб олишди

29 авг 2019, 19:00
Бразилиялик футбол юлдузи деярли Каталония клуби сафида.

Sky Italy нашрининг хабарига кўра, "Барселона" Неймар билан қайта шартнома имзолаш учун ПСЖ билан ва ниҳоят келишувга эришган.

Яқин вақтлар ичида ушбу трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда. 

Қайд этиш керак, Неймар икки йил олдин "Барселона"дан рекорд сумма эвазига кетганди. У  каталалонияликлар сафида 100 дан ортиқ гол урган ва 2 карра ЛаЛига чемпиони, 3 марта Испания кубоги соҳиби бўлган ва 2015 йилда ЕЧЛ совринини боши узра баланд кўтарган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›