

Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси ўйинчиси шу ҳафтада тиззасидан оғир жароҳат олди.
36 ёшли Матьё шу сабабдан фаолиятини якунлади. "Спортинг" ва Матьё икки томоннинг келишувига кўра ҳамкорликни бекор қилишди.
Эслатиб ўтамиз, 2011-2016 йиллар давомида Франция терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган футболчи фаолияти давомида "Сошо", "Тулуза", "Валенсия" ва "Барселона" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.



