

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, Каталония клуби собиқ футболчисини жамоага қайтариш учун ПСЖга 250 миллион евро тўлай олмайди. Шу боисдан улар уч футболчисини ПСЖга беришга тайёр турибди.
Францияликлар энди Нельсон Семедуни ҳам сўрашмоқда. Ўтган йили ёзда парижликлар ушбу футболчи борасида музокаралар олиб боришганди. Шунингдек, Иван Ракитич ҳам ПСЖ сафини тўлдириши мумкин.
Олдинроқ Неймар "Барселона"га қайтиш истаги борлигини айтиб ўтганди.



