"Барселона" Неймар учун Гризманни беришга тайёр

Alisher
5 окт 2019, 13:44
"Барселона" ҳали ҳам Неймарга умид боғламоқда.

Каталонияликлар раҳбарияти француз клубига Неймар учун жамоанинг янги ўйинчиси Антуан Гризманни таклиф қилишга тайёрлар.

Гризманн ҳали "Барселона"га кўника олмаяпти ва Лионель Месси билан тил топишиши қийин кечмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн шу йили "Атлетико"дан 120 миллион евро эвазига "кўк-анорранглилар" сафига ўтган эди.

28 ёшли ўйинчи жорий мавсум жамоа таркибида 9та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассистга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Le10Sport