

"L'Esportiu" хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти инқироз сабабли ёзда катта трансферларни амалга оширишдан бош тортмоқда. Шунингдек, клуб унга йилига 30 млн евро маош ҳам тўла олмайди.
Ўз навбатида "Барселона" энди "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинеснинг хизматларига кўз тикмоқда.
Ушбу мавсумда Неймар ПСЖ тарккибида 22 ўйинда 18 гол ва 10 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар давом этади.



