"Барселона" Мессига янги шартнома таклиф қилмоқда

Alisher
24 апр 2021, 13:03
Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Лионель Месси билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмоқда.

33 ёшли аргентиналик футболчининг испан клуби билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

"Кўк-анорранглилар" футболчи билан шартномани бир йилга узайтириш имконияти билан 2023 йилга қадар узайтиришмоқчи.

Лео жорий мавсум 29та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: ESPN