“Барселона” Левандовски билан дастлабки келишувга эришди

Eldor Akmurzayev
27 мар 2022, 10:00
Аввалроқ, “Барселона” “Бавария” форварди Роберт Левандовскининг трансферига 60 млн сарфлашга тайёрлиги айтилганди.

Польшалик ҳужумчи “кўканорранглилар” сафига ўтишга розилик берди. “Барса” энди мюнхенликларнинг жавобини кутмоқда. Агар таклиф қилинаётган сумма “Бавария”ни қаноатлантирмаса, каталонияликлар маблағни оширишга ҳам тайёрлиги айтилмоқда.

Левандовскининг жамоаси билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзигача мўлжалланган. У жорий мавсум Бундеслигада 27 ўйинда қатнашиб, 31+1 натижа кўрсатмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›