"Барселона" Канте ҳақидаги миш-мишларни рад этди

19 дек 2019, 02:10
Каталония клуби франциялик футболчи учун "Реал" ва "Ювентус" клублари билан курашмоқчи эмас.

Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Барселона"  Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте учун курашга киришмоқчи эмас. "Кўк-анорранглилар" франциялик футболчи борасидаги барча миш-мишларни рад этди. Манбанинг хабарига кўра, "Барселона"нинг ўрнига "Ювентус" Канте учун курашга қўшилган, туринликлар француз "Реал" таркибига қўшилишининг олдини олишмоқчи.

Маълумот учун, АПЛнинг жорий мавсумида 10 та учрашувда майдонга тушган футболчи ўз номига 3 та гол ёздириб қўйди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›